Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан жамоасининг имкониятларига баҳо берди.
Мутахассис Норвегияни мусобақа ғолиблиги учун даъвогар бўлган «қора тулпор» сифатида кўрмаслигини айтди.
«Бизни турнир охиригача етиб бориши мумкин бўлган “қора тулпор” деб ўйламайман. Бироқ омадли кунда ўзимиздан кучлироқ рақибни мағлуб этишимиз мумкин. Бутун турнир давомида «қора тулпори» бўламиз дейиш эса ҳақиқатдан йироқ», — деди Солбаккен FIFА расмий сайтига берган интервюсида.
Мураббий ушбу Жаҳон чемпионатини Норвегия учун ўзини намойиш қилиш имконияти сифатида баҳолади.
«Биз дунёга аввалгидан бошқачароқ футбол ўйнаётганимизни кўрсатмоқчимиз. Жамоамиз ҳужумкор футбол намойиш этади ва футболчилар бир-бири учун астойдил ҳаракат қилади», — дея қўшимча қилди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг I гуруҳидан жой олган ва Франция, Сенегал ҳамда Ироқ миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Норвегия сафида Эрлинг Ҳоланд ва Мартин Эдегор каби юлдуз футболчилар тўп тепмоқда.