Live
2
Ўзбек

Гакпо «Ливерпул»даги келажаги борасида қарор қабул қилди

Футбол
4 июн, 07:15
Нидерландиялик ҳужумчи клубда қолишга мойил.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Гакпо «Ливерпул»даги келажаги борасида қарор қабул қилди
Foto: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Коди Гакпо катта эҳтимол билан жамоани тарк этмайди.

Indykaila News хабарига кўра, Арне Слот истеъфосидан кейин футболчи клубни тарк этмоқчи экани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Манбада айтилишича, нидерландиялик футболчи жамоадаги ҳолатидан мамнун ва янги бош мураббий тайинланишини кутмоқда.

Коди Гакпо 2023 йилда ПСВдан «Ливерпул» сафига 42 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.

Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. У 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Гакпо Нидерландия миллий жамоасининг ҳам асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали ҳужумчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар