Live
5
Ўзбек

«Байер» янги бош мураббийини расман эълон қилди

Футбол
4 июн, 07:51
Леверкузенликлар жамоани испаниялик мутахассисга ишониб топширди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Байер» янги бош мураббийини расман эълон қилди
Foto: Getty Images

«Байер» клуби бош мураббий лавозимига Карлес Мартинес тайинланганини расман маълум қилди.

Клуб расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра, 42 ёшли испаниялик мутахассис 2026 йил 1 июлдан бошлаб ўз вазифасига киришади. У Леверкузен клуби билан 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолаган.

Мартинес ўтган мавсум охиригача Франциянинг «Тулуза» клубини бошқарган ва жамоани Лига 1 турнир жадвалида тўққизинчи ўринга олиб чиққан.

«Тулуза» билан шартномаси ушбу ой якунланадиган мураббий «Байер»да бир мавсум ишлаган Каспер Юлманннинг ўрнини эгаллайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар