Live
5
Ўзбек

«Манчестер Сити» Рикелмага қарши судга мурожаат қилиши мумкин

Футбол
4 июн, 08:00
Ҳоланд номидан сайлов кампаниясида фойдаланилгани можаро келтириб чиқарди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Манчестер Сити» Рикелмага қарши судга мурожаат қилиши мумкин
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» «Реал» президентлигига номзод Энрике Рикелмага қарши суд даъвоси киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фабрицио Романо хабарига кўра, инглиз клуби Эрлинг Ҳоланднинг номи ва тасвиридан сайловолди кампаниясида фойдаланилганидан норози.

Аввалроқ Рикелма сайловда ғалаба қозонса, норвегиялик ҳужумчини Мадрид клубига олиб келишини айтганди. Шунингдек, у Ҳоланд шартномасида товон пули банди мавжудлиги ва футболчининг ўзи ҳам «Реал»га ўтишни хоҳлаётганини таъкидлаган.

Бироқ клуб ҳам, футболчининг вакиллари ҳам «Реал» билан ҳеч қандай келишув мавжуд эмаслигини рад этган.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» ҳозирда клуб ва футболчи манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий механизмларни ўрганмоқда. Ушбу масала яқин кунларда янги тафсилотларга эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Ҳоланд сўнгги йилларда Европа футболидаги энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири сифатида эътироф этиб келинмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар