Бугун
19
Ўзбек

Ҳоланднинг келажаги бўйича Испанияда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Футбол
4 июн, 03:00
«Ман Сити» Эрлингнинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ҳоланднинг келажаги бўйича Испанияда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Реал»га ўтмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.

«Эрлинг Ҳоланднинг келажаги бўйича Испанияда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу трансфер амалга ошиши учун ҳеч қандай имконият йўқ.

Ҳоланднинг шартномасида бундай трансфер учун махсус банд ҳам мавжуд эмас», — дейилади Англия клуби баёнотида.

Аввалроқ «Реал» президентлигига номзод Энрике Рикелме Ҳоланд билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот ўрнида, Ҳоланд 2022 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепмоқда. Унинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2034 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар