«Сантос» вингери Неймар Бразилия ва Миср миллий жамоалари ўртасидаги бўлажак ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди. Бу ҳақда Meia Hora хабар берди.
Маълум қилинишича, Карло Анчелотти бошчилигидаги миллий жамоа мураббийлар штаби футболчини ушбу ўйин учун қайдномадан чиқарган.
Неймар болдир мушакларидаги жароҳати сабаб «пентакампеонлар»га ёрдам бера олмайди. Эслатиб ўтамиз, тажрибали футболчи Бразилия миллий жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган.
Гуруҳ босқичида Анчелотти шогирдлари Ҳаити, Шотландия ва Марокаш миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.