Леверкузеннинг «Байер» клуби бош мураббийликка Алваро Арбелоа вариантини кўриб чиқмайди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Испаниялик мутахассис 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида «Реал»ни бошқарганди. Арбелоанинг ўзи Испаниядаги бошқа клубларда ишлашни истамайди ва фаолиятини хорижда давом эттиришни афзал кўрмоқда.
Қайд этилишича, «Байер» Алварони у ҳали «Кастиля»ни бошқараётган пайтданоқ диққат билан кузатиб келган. Бироқ Германия клубида у жамоани дарҳол юқори чўққига қайтариш учун етарлича тажриба ва тараққиётга эга эканига тўлиқ ишонч йўқ.
Маълумот ўрнида, якунланган мавсум «доришунослар» Бундеслига турнир жадвалида 59 очко билан 6-ўринни эгаллади. Аввалроқ Арбелоанинг хизматлари «Байер»га таклиф қилингани маълум қилинганди.