Бугун
1
Ўзбек

Дзюдо. Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар қитъа чемпионатини 8 та медал билан бошлашди

Бошқа спортлар
19 июл, 13:55
Иорданиядаги турнир давом этмоқда.
Дзюдо. Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар қитъа чемпионатини 8 та медал билан бошлашди
Foto: Olympic uz

Иорданияда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кун баҳслари ўтказилди.

МОҚ матбуот хизмати ёзишича, мусобақанинг дастлабки кунида ўзбекистонликлар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медал:
-60 кг: Муҳаммаджон Машарипов
-73 кг: Иноят Телманов
-57 кг: Райҳона Маматова

🥈 Кумуш медал:
-48 кг: Зарина Жамалова

🥉 Бронза медал:
-60 кг: Дилшод Каримов
-73 кг: Муҳриддин Маъруфов
-52 кг: Сабина Азаматова
-57 кг: Моҳинур Аллаберганова

Бугунги янгиликлар