Бугун
1
Ўзбек

«Коло-Коло» Возиня трансферидан воз кечиши мумкин

Футбол
19 июл, 13:40
Фабрицио Романога кўра, дарвозабоннинг трансфери барбод бўлиш арафасида.
«Коло-Коло» Возиня трансферидан воз кечиши мумкин
Foto: Getty Images

Чилининг «Коло-Коло» клуби дарвозабон Возиня трансферини амалга ошира олмаслиги мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги навбатдаги музокаралар кутилган натижани бермаган ва келишув барбод бўлиш арафасида турибди.

Шу сабабли «Коло-Коло» бошқа вариантга эътибор қаратган. Ҳозирда уругвайлик дарвозабон Сантяго Меле клубнинг янги асосий номзодига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Colo Colo Colo Colo
Бугунги янгиликлар