Максим Крепо Канада — Ўзбекистон учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Sofascore таҳлилий портали Канада — Ўзбекистон (2:0) ўйинидан кейин футболчилар ҳаракатини баҳолади.
Унга кўра, канадаликлар дарвозабони Максим Крепо 7,3 балл билан беллашувнинг энг яхши ўйинчисига айланди. Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Абдуқодир Ҳусанов энг юқори балл (7,1) олган бўлса, Отабек Шукуров (5,9) ва Шерзод Насруллаев (6,1)нинг ҳаракати энг паст баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар навбатдаги ўртоқлик баҳсини 8 июнда Нидерландияга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.