Ўзбекистон миллий жамоасининг 6 ўйиндан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.
Жамоа ўртоқлик ўйини доирасида Канада миллий жамоаси билан куч синашди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, Фабио Каннаваро шогирдлари 6 ўйиндан сўнг илк марта таслим этилди.
«Оқ бўрилар» охирги марта Уругвай миллий жамоасига имкониятни бой берганди — 1:2. Шундан сўнг ўтказилган 6 беллашувда 3 ғалаба ва 3 дуранг (2 тасида пеналтилар сериясига кўра зафар қучилган) натижа қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар навбатдаги ўртоқлик баҳсини 8 июнда Нидерландияга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.