Эден Азар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Белгия миллий жамоасининг кутилмаган натижа кўрсатишига умид қилмоқда.
Белгияликлар гуруҳ босқичида Миср, Эрон ва Янги Зеландия билан ўйнайди.
«Менимча, жаҳон чемпионатида Испания ёки Франция ғолиб бўлади. Ёки Англия... Умид қиламанки, Белгия ҳаммани ҳайратда қолдиради.
Эҳтимол, Португалия ғолиб чиқар, чунки бу жамоани менинг яхши дўстим Роберто Мартинес бошқармоқда», — деди Белгия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси.
Азар ЖЧ-2026нинг икки фаворитини айтди
Футбол
4 июн, 00:50
Собиқ футболчи Белгиянинг сюрприз қилишига ҳам умид қилмоқда.
Foto: Getty Images