Буба Сангаре фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиради.
«Элче» «Рома»га тегишли испаниялик 18 ёшли ҳимоячининг ижара шартномаси якунланганидан сўнг уни сотиб олишга қарор қилди ва 2031 йилгача шартнома имзолади.
Marca ёзишича, римликлар трансфердан 4,5 миллион евро ва футболчининг кейинги трансферидан 20% улуш олади.
Сангаре «Элче»га қишда ижара асосида келиб қўшилганди. У мавсумнинг иккинчи қисмида Ла Лигада 12 та ўйин ўтказди.
«Рома» Сангарени «Элче»га сотди
Футбол
3 июн, 18:20
18 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини Ла Лигада ижарада ўтказганди.
Foto: Elche