«ПСЖ» ҳимоячиси Маркинос бу ёзда жамоани тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Абдуллоҳ Булма хабар берди.
Турли миш-мишларга қарамай, бразилиялик футболчи келаси мавсумда ҳам парижликлар сафида қолишни истамоқда. Энди барчаси «ПСЖ»нинг позициясига боғлиқ бўлади, чунки клуб янги марказий ҳимоячи қидириш ишларини фаол олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, Маркинос 2013 йилда «Рома»дан «ПСЖ»га 31 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Аввалроқ Маркинос Чемпионлар Лигасидаги ўйинлар сони бўйича бразилияликлар рекордини янгилагани маълум қилинганди.