«Реал» яримҳимоячиси Федерико Валверде фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito хабар берди.
Маълум қилинишича, «шаҳарликлар» бу ёзда яримҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 90 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда.
Қайд этилишича, «Реал» сардорларидан бири Валверде «Манчестер Сити»нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган. Шу билан бирга, Орелиен Чуамени билан юзага келган можародан сўнг футболчининг «қироллик клуби»даги келажаги ҳануз ноаниқлигича қолмоқда.
Ўтган мавсум 27 ёшли Валверде барча мусобақаларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатма амалга оширди. Аввалроқ Валверде Чемпионлар Лигасида мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи бўлганди.