Бугун
19
Ўзбек

«Милан» «Вест Ҳэм» юлдузи учун курашга қўшилди

Футбол
4 июн, 06:18
Крисенсио Саммервиллга Англия ва Италия клублари қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Милан» «Вест Ҳэм» юлдузи учун курашга қўшилди
Foto: Getty Images

«Вест Ҳэм» вингери Крисенсио Саммервилл ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

ТEАМtalk хабарига кўра, 24 ёшли нидерландиялик футболчи учун курашга «Милан» ҳам қўшилган. Италия гранди қанот ҳужумчисини ушбу ёзда ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Бироқ «россонери» трансфер учун «Тоттенҳэм» ва «Астон Вилла» билан рақобатлашишига тўғри келади. Ҳар икки клуб ҳам футболчига қизиқишда давом этмоқда.

Манбада айтилишича, «Вест Ҳэм» Премер Лигадан тушиб кетганидан сўнг Саммервиллни тахминан 40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Ҳужумчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Крисенсио Саммервилл «Вест Ҳэм»га катта умидлар билан трансфер қилинганди.

Маълумот учун, нидерландиялик футболчи аввалроқ Англияда «Лидс» сафида ҳам муваффақиятли ўйинлари билан эътибор қозонган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Вест Ҳэм Вест Ҳэм
Бугунги янгиликлар