Live
2
Ўзбек

Анри нима учун «Бавария»ни ҳурмат қилишини айтди

Футбол
4 июн, 06:37
Франциялик афсона мюнхенликларнинг клуб фалсафасини алоҳида эътироф этди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Анри нима учун «Бавария»ни ҳурмат қилишини айтди
Foto: Getty Images

«Арсенал», «Барселона» ва Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Терри Анри «Бавария» ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Sport Illustrated нашрига берган интервюсида Анри Мюнхен клубининг бошқарув тизими ва ўз фалсафасига содиқлигини юқори баҳолади.

«Мен ҳар доим «Бавария»нинг бошқарув услубига қойил қолганман. Франк Рибери, Вилли Санёл ва Биксенте Лизаразу каби собиқ футболчилар клуб, мухлислар ва менталитет ҳақида доимо илиқ фикрлар билдирган. Улар трансферларда ҳар доим ҳам машҳур номларга интилмайди. Клуб ўз услубига мос футболчиларни танлайди. Шу сабабли ҳам ҳаммаси ишлайди.

Улар «бу футболчи кучли, аммо «Бавария» учун эмас» ёки «бу мураббий яхши, лекин клубимизга мос эмас» деб айта олади. Улар ўз фалсафасига содиқ қолади ва мен буни ҳурмат қиламан», — деди Анри.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 2025/26 йилги мавсумда Германия Бундеслигаси, Германия кубоги ва Германия Суперкубогида ғолиб чиққан.

Маълумот учун, Терри Анри футболчилик фаолияти давомида «Арсенал» ва «Барселона» сафида кўплаб совринларни қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар