Live
2
Ўзбек

Роналдунинг янги трансфер нархи маълум қилинди

Футбол
4 июн, 06:46
Тransfermarkt португалиялик юлдузнинг қийматини пасайтирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Роналдунинг янги трансфер нархи маълум қилинди
Foto: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер қиймати янгиланди.

Тransfermarkt порталининг маълумотига кўра, 41 ёшли футболчининг нархи 12 миллион евродан 10 миллион еврога туширилган.

Қизиғи шундаки, Роналду профессионал фаолиятининг бошида, 2003 йилда ҳам айнан 10 миллион еврога баҳоланган эди.

Португалиялик ҳужумчи 2025/26 йилги мавсумда «Ан Наср» сафида 37 та баҳсда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. У жамоаси билан Саудия Арабистони чемпионлигини ҳам қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Португалия миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан ҳам жой олган.

Маълумот учун, Роналдунинг фаолияти давомида энг юқори трансфер қиймати 120 миллион еврога етган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар