Мюнхеннинг «Бавария» клуби ПСВ яримҳимоячиси Исмоил Сайбари трансфери учун тахминан 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Voetbal Primeur нашри Eindhovens Dagblad'га таяниб хабар беришича, Эйндҳовен клуби футболчи трансферидан бундан ҳам каттароқ маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Манбада қайд этилишича, ПСВ тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири Коди Гакпонинг «Ливерпул»га 42 миллион евро ва бонуслар эвазига сотилиши бўлган. Бошқа маълумотларга кўра, Ирвинг Лосанонинг «Наполи»га трансфери 50 миллион евро билан клуб рекордини ўрнатган.
Журналист Рик Элфринкнинг ёзишича, «Бавария»нинг таклифи бонуслар билан бирга 50 миллион еврога яқин бўлади. ПСВ эса янада юқорироқ суммага умид қилмоқда. Музокараларда кафолатланган тўлов миқдори ва маблағнинг қачон тўланиши муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, Исмоил Сайбари ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида 27 та баҳсда майдонга тушиб, 15 та гол урган.
Маълумот учун, марокашлик футболчи ПСВнинг ўтган мавсумдаги иккинчи энг яхши тўпурари бўлган.