FIFА 2026 йилги Жаҳон чемпионати баҳсларига мухлисларнинг сув солинган пластик идишларни олиб киришини тақиқлади.
Ташкилот регламентига киритилган ўзгартиришларга кўра, ушбу қарор трибунадан майдонга турли буюмлар улоқтирилиши оқибатидаги жароҳатлар хавфини камайтиришга қаратилган. Аввалроқ мухлисларга ҳажми бир литргача бўлган шаффоф пластик идишларни стадионга олиб киришга рухсат берилганди.
«Биз барча футболчилар, ҳакамлар, мухлислар, волонтёрлар ва ходимларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилишга интиламиз. FIFА мусобақа мезбон шаҳарлари ташкилий қўмиталари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан мухлислар учун қулай шароит яратиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Бу стадион ҳудудларида сув ичиш нуқталари, совутиш зоналари, вентиляторлар, намлантирувчи пуркагичлар ва бошқа воситаларни ўз ичига олиши мумкин», — дейилади FIFА баёнотида.
Шунингдек, ташкилот Жаҳон чемпионати баҳслари вақтида стадионларда сотиладиган сув нархлари ушбу ареналарда ўтказиладиган бошқа тадбирлар даражасида бўлишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ушбу мундиал тарихдаги энг йирик Жаҳон чемпионати бўлиб, унда илк бор 48 та миллий жамоа иштирок этади.
FIFА ЖЧ-2026 баҳсларига сув солинган пластик идишларни олиб киришни тақиқлади
Футбол
4 июн, 06:12
Қарор стадионларда хавфсизликни кучайтириш мақсадида қабул қилинди.
Foto: Getty Images