«ПСЖ» аъзоси Брэдли Барколя фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Франциялик футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» бу ёзда 23 ёшли вингер трансфери учун тахминан 80 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот ўрнида, Брэдли 2023 йилда «Лион»дан «ПСЖ»га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг парижликлар билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Аввалроқ «ПСЖ» Барколя билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи экани маълум қилинганди.