Бугун
19
Ўзбек

«Наполи» Конте билан хайрлашганини эълон қилди

Футбол
4 июн, 09:37
Мутахассис клубни шартнома муддатидан аввал тарк этмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Наполи» Конте билан хайрлашганини эълон қилди
Foto: Getty Images

«Наполи» расмий сайтида Антонио Конте бош мураббийлик лавозимини тарк этганини маълум қилди.

Клуб баёнотида қайд этилишича, томонлар шартнома муддати якунланишидан олдин ҳамкорликни тўхтатиш бўйича ўзаро келишувга эришган.

«Наполи» Конте бошқарувида 2025 йил 23 май куни клуб тарихидаги тўртинчи А Серия чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, 22 декабр куни Италия Суперкубогида ҳам зафар қучган эди.

«Мураббий ва унинг штабига ажойиб меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз. Келгуси фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилаймиз. Раҳмат, мураббий!», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте Италия футболидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, «Наполи» 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра А Серияда иккинчи ўринни эгаллади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар