«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳович фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга яқин турибди.
Тuttosport хабарига кўра, сербиялик футболчига Лондоннинг «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Кўклар» Турин жамоасидан кетишга яқин турган ҳужумчи билан боғлиқ вазиятдан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Манбада айтилишича, Влаҳович учун Мадриднинг «Атлетико»си ва Мюнхеннинг «Бавария»си ҳам кураш олиб бормоқда. Ушбу клублар молиявий имкониятлари жиҳатидан «Наполи»дан устун туриши қайд этилган.
Аввалроқ «Ювентус» ва футболчи ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Душан Влаҳович 2022 йилдан буён Турин клуби сафида тўп тепиб келмоқда.