Live
2
Ўзбек

Ўртоқлик ўйинлари. Швеция ғалабани қўлдан чиқарди, Эрон эса Мали устидан зафар қучди

Футбол
4 июн, 15:49
Мундиалга тайёргарлик кўраётган жамоалар навбатдаги назорат баҳсларида майдонга тушди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ўртоқлик ўйинлари. Швеция ғалабани қўлдан чиқарди, Эрон эса Мали устидан зафар қучди
Foto: Getty Images
04.06.2026, 12:30 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Эрон Эрон - : - Мали Мали

2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган ўртоқлик баҳсларида Швеция ва Эрон миллий жамоалари турлича натижа қайд этди.

Стокголмдаги «Стравберри Арена» стадионида Швеция ва Греция ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Ҳисобни 10-дақиқада Константинос Цимикас очган бўлса, иккинчи бўлимда Виктор Гокереш ва Густав Нилссон шведларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 90+5-дақиқада Георгиос Масурас гол уриб, Грецияни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ўртоқлик ўйини
Швеция – Греция 2:2
Голлар:
Константинос Цимикас 10 (0:1), Виктор Гокереш 53 (1:1), Густав Нилссон 69 (2:1), Георгиос Масурас 90+5 (2:2).

Эрон миллий жамоаси Мали билан ўтказилган назорат баҳсида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Осиё вакиллари сафида Рамин Резаён ва Саид Изатуллоҳи голларга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Швеция миллий жамоаси Жаҳон чемпионатининг Ф гуруҳида Тунис, Нидерландия ва Японияга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Эрон миллий жамоаси мундиалнинг G гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Белгия, Миср ва Янги Зеландия билан баҳс олиб боради.

Ўртоқлик ўйини
Эрон – Мали 2:0
Голлар
: Рамин Резаён 12 (0:1), Саид Изатуллоҳи 55 (0:2).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эрон Эрон
  • Мали Мали
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар