Бугун
19
Ўзбек

«Борнмут» Марко Розени бош мураббий этиб тайинлади

Футбол
4 июн, 16:30
Немис мутахассиси Андони Ираоланинг ўрнини эгаллади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Борнмут» Марко Розени бош мураббий этиб тайинлади
Foto: Getty Images

«Борнмут» клуби Марко Розе бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати маълум қилди.

«Кўплаб совринларни қўлга киритган, ёш истеъдодларни тарбиялаган ва Европанинг йирик клубларида ишлаган мураббий «Борнмут» сафига қўшилмоқда. Розе ўзининг серғайрат услуби, ҳужумкор футболи ва ёш футболчиларни ривожлантириш қобилияти билан танилган. У Австрия ва Германияда фаолият юритиб, Бундеслига, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси клубларида муваффақиятли ишлаган», — дейилади клуб баёнотида.

Марко Розе «Борнмут»ни тарк этиб, «Ливерпул» бош мураббийига айланган Андони Ираоланинг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Ираола 4 июн куни мерсисайдликлар билан расман шартнома имзолаган эди.

Маълумот учун, Марко Розе фаолияти давомида «Залцбург», «Боруссия Мёнхенгладбах», «Боруссия Дортмунд» ва «РБ Лейпциг» каби клубларда ишлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар