Маурисио Почеттино «Милан»нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин. Pianetamilan.it хабарига кўра, «россонери» раҳбарияти аргентиналик мутахассис билан йилига 5 миллион евро эвазига келишувга эришишга умид қилмоқда.
Манбада айтилишича, Почеттинонинг нисбатан камроқ молиявий талаблари унинг номзодини Милан клуби учун жозибадор вариантга айлантирмоқда.
Мураббий фаолияти давомида бир қатор топ-клубларда ишлаган. Хусусан, унинг бошқарувидаги «Тоттенҳэм» Европа Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган. Шунингдек, Почеттино «ПСЖ»да Лионел Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе бир жамоада ўйнаган даврда ҳам фаолият юритган.
Ҳозирда мутахассис АҚШ миллий жамоасини бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» ёзда мураббийлар штабида ўзгариш қилиши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Маурисио Почеттино фаолияти давомида «Эспанёл», «Саутҳэмптон», «Тоттенҳэм», «ПСЖ» ва «Челси» клубларида ҳам ишлаган.