Live
3
Ўзбек

«Реал» Конатедан кейин ҳам Гвардиолни сотиб олиши мумкин

Футбол
4 июн, 13:35
Мадрид клуби хорватиялик ҳимоячига қизиқишда давом этмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Конатедан кейин ҳам Гвардиолни сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Реал» марказий ҳимоячи Ибраима Конате билан шартнома имзолаганига қарамай, «Манчестер Сити» футболчиси Йошко Гвардиол трансферидан воз кечмаган.

АS нашри хабарига кўра, Флорентино Перес президентлик сайловида ғалаба қозонган тақдирда, Мадрид клуби хорватиялик ҳимоячини харид қилиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Манбада айтилишича, Гвардиолнинг ўзи ҳам «Реал» сафида ўйнашни истамоқда. Бироқ «Манчестер Сити» 24 ёшли футболчини сотишни режалаштирмаяпти.

Шунингдек, мадридликлар футболчини ҳаддан ташқари юқори нархда сотиб олишни истамаслиги таъкидланган.

Йошко Гвардиол 2023 йил ёзидан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиол Хорватия миллий жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар