Live
3
Ўзбек

«Манчестер Сити» ва «Арсенал» Тоналига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
4 июн, 13:00
Италиялик яримҳимоячи ёзги трансфер ойнасининг асосий нишонларидан бирига айланиши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Манчестер Сити» ва «Арсенал» Тоналига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ва «Арсенал» «Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Фабрицио Романо хабарига кўра, «Манчестер Сити» ҳозирча «Ноттингҳэм Форест» билан Эллиот Андерсон трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бироқ инглиз клуби футболчи учун 116 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилмоқда.

Манбада айтилишича, агар Андерсон трансфери амалга ошмаса, Тонали «Манчестер Сити» учун асосий муқобиллардан бирига айланиши мумкин. Шунингдек, Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам италиялик футболчини кузатиб бормоқда.

Сандро Тонали 2023 йил ёзида «Милан»дан «Нюкасл» сафига кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, ўтган мавсум 26 ёшли яримҳимоячи барча мусобақаларда 53 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Арсенал Арсенал
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар