«Бешиктош» клуби италиялик мутахассис Винченцо Италяно билан музокараларга киришди.
«Биз Италянони асосий жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлаш бўйича музокараларни бошлаяпмиз», - дейилади клуб хабарида.
48 ёшли мутахассис сўнгги бор «Болоня» клубини бошқарди ва мавсум якунига етганидан сўнг истеъфога чиқди.
Винченцо мураббийлик фаолияти давомида «Фиорентина», «Специя» ва «Трапани» жамоаларида ишлаган. «Болоня» клуби билан Италия кубоги соҳибига айланган.