«Барселона» Хулиан Алварес трансфери бўйича музокараларда ҳозирча ижобий силжишга эриша олмаяпти.
Аввалроқ каталонияликлар «Атлетико» ҳужумчиси учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилгани, аммо мадридликлар футболчини қўйиб юборишдан бош тортгани хабар қилинганди.
Cadena SER журналисти Педро Фуллана маълум қилишича, музокаралар жараёни боши берк кўчага кириб қолган. «Матрасчилар» аргентиналик футболчини сотиш ниятида эмас, чунки у клубнинг келаси мавсум учун режаларида муҳим ўрин тутади.
Таъкидланишича, 26 ёшли форвард учун «ягона реал вариант» «Арсенал»га ўтиш ҳисобланади, аммо футболчининг ўзи бу вариантни кўриб чиқмаяпти. Агар у «Атлетико»дан кетадиган бўлса, «Барса»га қўшилишни афзал кўради, бироқ трансферни тезлаштириш учун босим ўтказмайди.
Алварес ўтган мавсумда Ла Лига доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
«Барселона» Алварес трансфери бўйича музокараларда боши берк кўчага кириб қолди
Футбол
5 июн, 14:35
Аргентиналик ҳужумчи учун ягона реал вариант АПЛ клуби бўлиб турибди.
Foto: Getty Images