«Наполи» Алиссон Сантосни тўлиқ трансфер қилганини маълум қилди.
Журналист Николо Скира ёзишича, италян клуби 23 ёшли бразилиялик учун «Спортинг»га 16,5 миллион евро тўлаган.
Ҳужумчи неаполликлар билан 2030 йилгача мўлжаллаган шартнома имзолади.
Алиссон ўтган мавсумни «Наполи»да ижарада ўтказиб, А Серия доирасида 14 та баҳсда 3 та гол урди.
Футболчи фаолияти давомида «Витория», «Наутико», «Фигейренсе» ҳамда «Лейрия» клубларида ҳам ўйнаган.
«Наполи» Алиссонни тўлиқ сотиб олди
Футбол
5 июн, 15:45
23 ёшли бразилиялик ўтган мавсумни неаполликлар сафида ижарада ўтказганди.
Foto: Getty Images