«Челси» ҳимоячиси Марк Кукуреля ёзги трансфер вақтида «Атлетико»га ўтиши мумкин.
TEAMtalk нашри хабар беришича, «кўклар» испаниялик ҳимоячининг ўрнига муносиб номзод изламоқда.
Устувор номзодлар рўйхатида Андреа Камбязо («Ювентус»), Натаниел Браун («Айнтрахт») ва Алехандро Грималдо («Байер») бор.
Эслатиб ўтамиз, Кукуреля «Брайтон»дан «Челси» сафига келиб қўшилган. Бундан олдин «Эйбар» ва «Хетафе» жамоаларида ҳам тўп тепган.
Якунланган мавсумда у «кўклар» сафида барча турнирлар доирасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та ассистни қайд этди.