Live
1
Ўзбек

Виртц «Ливерпул»да қолади – Романо

Футбол
5 июн, 03:02
Аввалроқ «Челси» Флориан бўйича таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Виртц «Ливерпул»да қолади – Романо
Фото: Getty Images

«Ливерпул» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Флориан Виртц «Челси»га ўтмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «аристократлар» раҳбарияти германиялик 23 ёшли вингерни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Флориан ҳам «Ливерпул»да қолади ва бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Аввалроқ «Челси» Виртц бўйича таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Якунланган мавсумда Флориан мерсисайдликлар сафида 33 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Айни пайтда ўйинчининг трансфер баҳоси 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар