Шакира ва нигериялик Burna Boy Мехикода бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати очилиш маросимида Dai Dai номли мусобақанинг расмий мадҳияси билан чиқиш қиладилар.
Пайшанба, 11 июн куни, Мехикодаги «Ацтека» стадионида Мексика ва ЖАР миллий жамоалари Жаҳон чемпионати-2026 очилиш беллашувида рўбарў келадилар. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, мундиал гуруҳ босқичи ўйинлари 11 июндан 28 июнгача ўтказилади. Ўз навбатида плей-офф ўйинлари 28 июндан бошланади. Финал баҳси 19 июлда бўлиши режалаштирилган.