Бугун
22
Ўзбек

«Бавария» Олисени «Реал»га 200 млн еврога ҳам сотмоқчи эмас

Футбол
5 июн, 18:55
Аввалроқ Перес 150 млн евро таклиф қилишини айтган юлдуз айнан франциялик вингер бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Бавария» Олисени «Реал»га 200 млн еврога ҳам сотмоқчи эмас
Foto: Getty Images

«Бавария» Mайкл Олисени «Реал»га сотиш ниятида эмас.

Аввалроқ мадридликлар президенти Флорентино Перес сайловда ғалаба қозонса, топ-клублардан бирининг футболчиси учун камида 150 миллион евро таклиф қилишини маълум қилганди. У гап айнан Олисе ҳақида кетаётганини инкор этган бўлса-да, бир нечта нашрлар бу сўзлар франциялик вингерга тегишли эканини хабар қилди.

Журналист Matteo Morettoнинг маълум қилишича, мюнхенликлар футболчини «150 миллионга ҳам, 200 миллион еврога ҳам» сотмоқчи эмас. 24 ёшли вингернинг ўзи «Бавария»да қолишни хоҳлайдими ёки «Реал»га ўтишни истайдими — бу номаълум.

Олисе ўтган мавсумда Бундеслигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар