Франция миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби таянч яримҳимоячиси Орелен Чуамени Ла Лигани Англия премер-лигасига алиштириши мумкин.
The Times журналистларининг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳамон хавбек хизматларига қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» франциялик футболчи билан биргаликда бразилиялик Эдерсонни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. «Аталанта» вакилининг трансфери деярли келишиб олинган.
Transfermarkt портали Чуаменининг актуал трансфер нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Орелен ва «Реал» ўртасидаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.
Якунига етган мавсумда Чуамени 49 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.