Live
9
Ўзбек

Фернандеш «Галатасарой»га ўтса, қанча маош олиши маълум

Футбол
17 август, 14:37
Агар томонлар келишувга эришса, футболчи клуб билан 4 йиллик битим имзолайди.
Фернандеш «Галатасарой»га ўтса, қанча маош олиши маълум
Фото: Getty Images

«Галатасарой» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, Туркия чемпиони манкунианликларга бонуслар билан бирга 50 млн евро атрофидаги таклифни юборишга тайёрланмоқда. Унинг 35 млн евроси кафолатланган тўлов, яна 15 млн евроси турли шартларга боғлиқ бонуслардан иборат бўлади.

Фернандеш «Галатасарой» билан шартнома имзоласа, йилигав 21 миллион евро атрофида соф маош олади. Футболчи клуб билан 4 йиллик битим имзолайди. Шунингдек, Бруну битимни имзолаганлик учун қўшимча 4 млн евро бонусга ҳам эгаллик қилади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар