Александар Станкович «Интер»га қайтди.
Ўтган ёзда миланликлар таянч яримҳимоячини «Брюгге»га 10 миллион евро эвазига сотганди.
Хабарларга кўра, келишувда футболчини қайта сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд бўлган — 2026 йилда 22 миллион евро ва 2027 йилда 25 миллион евро эвазига.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Деян Станковичнинг ўғли бўлган Александарнинг қайтиш трансфери 23 миллион еврога тушган.
2005 йилда туғилган яримҳимоячи «нерадзурри» сафига доимий битим асосида қўшилади. Унинг шартномаси 2026 йил 1 июлдан 2031 йил 30 июнгача амал қилади.
Ўтган мавсумда кичик Станкович Белгия Пролигасида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Станкович «Интер»га қайтди
Футбол
5 июн, 18:35
Милан клуби яримҳимоячини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди.
Foto: Getty Images