Бугун
22
Ўзбек

Ван Дейк: «Ливерпул»даги 8 йилим давомида ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаганди. Муаммолар тўхтовсиз келаверди»

Футбол
5 июн, 20:20
Нидерландиялик ҳимоячи ўтган мавсумда мерсисайдликлар дуч келган муаммоларга тўхталди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ван Дейк: «Ливерпул»даги 8 йилим давомида ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаганди. Муаммолар тўхтовсиз келаверди»
Foto: Getty Images

Виржил ван Дейк ўтган мавсумда «Ливерпул» дуч келган муаммолар ҳақида фикр билдирди.

«Муаммолар бири кетидан бири келаверди. Диогу Жота ҳақидаги даҳшатли хабарни етказишган пайтдан бошлаб, ўтган ойда Муҳаммад Салоҳ ва Эндрю Робертсон билан хайрлашувни кузатганимгача бўлган давр жуда оғир кечди.

Жароҳатлар, шахсий муаммолар, омадсиз ўйинлар — буларнинг ҳаммаси бўлди. Натижада чемпионат давомида барқарорликка эриша олмадик. «Ливерпул» сафида ўтказган 8 йилим давомида бундай ҳолатни аввал ҳеч қачон бошдан кечирмаганман.

Воқеаларнинг шу тарзда ривожлангани учун шахсан ўзимни ҳам масъул деб биламан, чунки мен «Ливерпул»ни яхши кўраман. Дунёнинг энг ажойиб клубларидан бирининг сардориман ва бу билан фахрланаман. Аммо айнан шу ҳолат бундай мавсумни янада оғирроқ қилади. Мен жуда катта масъулият ҳиссини туяман.

Масъулиятни ўз зиммамга олиш — мен учун одатий ҳол. Бошқаларнинг масъулиятини ҳам тезда ўз бўйнимга олиб қўяман. Бироқ ўтган йили «Ливерпул»да баъзи пайтларда зиммамга ҳаддан ташқари кўп юк олганман. Бу ҳолатдан ҳам тегишли хулосалар чиқаряпман»,
— дея ван Дейкнинг сўзларинни келтиради NU.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • AFC Liverpool AFC Liverpool
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар