Бугун
22
Ўзбек

Моуринио «Реал»да португалиялик яримҳимоячини кўрмоқчи

Футбол
5 июн, 20:00
АПЛни тарк этган «Вест Ҳэм» футболчиси Ла Лига гранди эътиборида.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Моуринио «Реал»да португалиялик яримҳимоячини кўрмоқчи
Foto: Getty Images

Мавсумлар оралиғида «Реал» клуби бош мураббийига айланиши эҳтимоли юқори бўлган мутахассис Жозе Моуринио мадридликлар сафида Maтеуш Фернандешни кўришни истамоқда, деб хабар бермоқда AS нашри.

«Қаймоқранглилар» аллақачон «Вест Ҳэм» яримҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш бўйича ишларни бошлаб юборган.

Манбага кўра, «болғачилар»нинг Премер-лигани тарк этиши португалиялик футболчининг эҳтимолий трансферини осонлаштириши мумкин. Шунингдек, «Реал» ва футболчининг агенти Жорже Мендеш ўртасидаги муносабатлар яхшилангани ҳам бу жараёнга ижобий таъсир кўрсатади.

21 ёшли яримҳимоячига «Ливерпул» ва «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Музокаралар учун бошланғич қиймат сифатида 80 миллион фунт стерлинг тилга олинмоқда.

Ўтган мавсумда Фернандеш АПЛда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вест Ҳэм Вест Ҳэм
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар