Алессандро Нестанинг фикрича, «Барселона»нинг испаниялик вингери Ламин Ямал ҳозирги пайтда Европанинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.
«Ямал — топ даражадаги ўйинчи. Менингча, ҳозир у — Мессидан кейинги энг яхши футболчи. Леонинг ёши туфайли ўйинида маълум даражада пасайиш кузатилмоқда.
Ямал — энг зўри. У — кейинги Месси. У ҳар бир ўйин натижасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. У — жуда ноёб футболчи.
Ламин тўпга тегиши биланоқ бошқа ўйинчилардан қанчалик фарқ қилиши яққол кўринади», — деди «Милан» собиқ ҳимоячиси New York Post'га.
Неста: «Ямал — энг зўри. У — кейинги Месси»
Футбол
5 июн, 17:50
«Милан» собиқ ҳимоячиси испаниялик вингерни эътироқ этди.
Foto: Getty Images