Бугун
22
Ўзбек

Леау: «Милан»нинг ўйин услуби менга қийинчилик туғдирди. АПЛ ёки Ла Лига иқтидоримни яхшироқ очиб беради»

Футбол
5 июн, 19:15
Португалиялик вингер «россонери» сафини тарк этиш қарори ҳақида фикр билдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Леау: «Милан»нинг ўйин услуби менга қийинчилик туғдирди. АПЛ ёки Ла Лига иқтидоримни яхшироқ очиб беради»
Foto: Getty Images

Рафаэл Леау «Милан»ни тарк этиш қарори ҳақида фикр билдирди.

Май ойи охирида португалиялик 26 ёшли вингер клубдаги 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этаётганини маълум қилганди.

«Менга янги чақириқ керак. Италияда икки соврин ютиб бўлдим ва етарлича вақт ўтказдим. Бу лига ривожланмоқда, аммо менинг ўйин услубим учун Премер-лига ёки Ла Лига иқтидоримни янада яхшироқ намоён қилиш имконини беради.

Агар АПЛга ўтиш имконияти пайдо бўлса, жуда хурсанд бўламан. Менимча, у ерда энг юқори савиядаги футболчиларга қарши ўйнаб, ўз иқтидоримни синаб кўришим мумкин. Бундай чемпионатда иштирок этиш футболчиларнинг имкониятларини тўлиқ очиб беришга ёрдам беради.

Ўтган мавсум? Бу оғир мавсум бўлди. Биз Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмадик. Мен 4-5 ой давомида пубалгия (чов соҳасидаги жароҳат) билан ўйнадим ва бундан ташқари ўзим учун ноқулай позицияда ҳаракат қилдим.

Тактик тизим менга ёрдам бермади. Майдонда фарқ ярата олишимни ҳис қилардим, аммо жамоанинг ўйин услуби бунинг учун шароит яратмасди. Охир-оқибат бу инсонни жуда чарчатиб юборади»
, — дея Леаунинг сўзларини келтиради Milan Report.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар