Жанубий Корея бош мураббийи Ҳон Мён Бо ЖЧ-2026 1-турида Чехия (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу турнирдаги илк ўйинимиз эди ва жуда оғир кечди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, аммо янада қувонарлиси — йигитларимиз охиригача курашиб, таслим бўлмасдан ғалаба қозонишганидир.
Жамоамизда ғалабага эришиш учун етарли имконият ва салоҳият борлигини яхши билардим. Шунинг учун ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда футболчиларга худди шундай давом этишларини айтдим», — дея Хон Мён Бонинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.
Жанубий Корея турнирдаги навбатдаги ўйинини 19 июн куни мезбон Мексикага қарши ўтказади.
Маълумот учун, корейслар мундиалда Европа жамоаларини қаторасига учинчи бор мағлуб этишди.
Ҳон Мён Бо: «Йигитлар охиригача курашиб, ғалаба қозонишгани қувонтирди»
Футбол
12 июн, 03:15
Жанубий Корея устози ЖЧ-2026 1-туридаги иродали ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Foto: Getty Images
11.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Жанубий Корея
2
:
1
Чехия