Бугун
6
Ўзбек

ЖАР бош мураббийи: «Жамоам яхши ўйнади. Айрим вазиятларда Мексика ҳатто довдираб қолгандек туюлди»

Футбол
12 июн, 00:30
Жанубий африкаликлар устози ЖЧ-2026 очилиш ўйинидаги иккинчи қизил карточка борасида эътироз билдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
ЖАР бош мураббийи: «Жамоам яхши ўйнади. Айрим вазиятларда Мексика ҳатто довдираб қолгандек туюлди»
Foto: Getty Images
11.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Мексика Мексика 2 : 0 ЖАР ЖАР 2

ЖАР бош мураббийи Уго Брос Мексикага (0:2) қарши ЖЧ-2026 очилиш баҳсидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Биринчи қизил карточка бўйича айтадиган гапнинг ўзи йўқ. Аммо иккинчиси ҳақида... Менимча, мексикалик футболчи шунчаки ўйинчимни тўсиб қўйди — бундай ҳолатлар футболда учраб туради. Ҳакам бошқача қарор қабул қилди, шунинг учун ўйинни 9 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлганимиз бироз аламли.

Фикримча, жамоам яхши ўйин кўрсатди. Айрим вазиятларда Мексика ҳатто довдираб қолгандек туюлди, улар бўш ҳудудларни қандай топишни билмай қолишди. Шу боис, умуман олганда, ҳаммаси яхши бўлди.

Кейинги ўйингача яхшилашимиз керак бўлган ягона жиҳат — тўп билан муомала қилиш. Бугун айнан шу жиҳат бўйича унчалик яхши ҳаракат қила олмадик»,
— дея 71 ёшли мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • ЖАР ЖАР
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар