Бугун
6
Ўзбек

Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор очилиш ўйинида 3 та қизил карточка кўрсатилди

Футбол
11 июн, 21:40
23-мундиал ноёб натижа билан бошланди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор очилиш ўйинида 3 та қизил карточка кўрсатилди
Foto: Getty Images
11.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Мексика Мексика 2 : 0 ЖАР ЖАР 2

ЖЧ-2026 очилиш баҳсида уч футболчи қизил карточка олди. Бу — мундиаллар тарихида илк бор кузатилган ҳолат.

Мексика миллий жамоаси «Ацтека» стадионида Жанубий Африка Республикасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Турнирдаги биринчи четлатиш 49-дақиқада рўй берди — Яя Ситоле бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Брайан Гутиерресни тўхтатиб қолди ва майдондан четлатилди.

80-дақиқада эса 61-дақиқада захирадан майдонга тушган Темба Зване ўз жамоасининг ҳужуми вақтида мезбонлар ҳимоячиси Роберто Алварадонинг юзига қўли билан уриб кетди. Бош ҳакам Вилтон Сампайо видеоассистент маслаҳатидан сўнг вазиятни такроран кўриб чиқди ва ЖАР футболчисига қизил карточка кўрсатди.

90+2-дақиқада эса мексикаликлар ҳам ўн киши бўлиб қолишди: Сесар Монтес жарима майдони яқинида Кхулисо Мудауни қоидага хилоф тарзда тўхтатди ва у ҳам майдондан четлатилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • ЖАР ЖАР
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар