Бугун
6
Ўзбек

Очоа ЖЧ-2026дан кейин Мексика миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди

Футбол
11 июн, 10:55
Афсонавий дарвозабон миллий жамоадан кетишини расман тасдиқлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Очоа ЖЧ-2026дан кейин Мексика миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди
Foto: Getty Images

Мексика миллий жамоаси дарвозабони Гилермо Очоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.

40 ёшли посбон мундиал тарихида олти марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган илк футболчи сифатида тарихга киради.

Очоа миллий жамоа сафида 153 та баҳсда майдонга тушган ва улардан 63 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

«Миллий жамоа масаласига келсак, бу қарор 100 фоиз аниқ. Тўхташ учун айни вақт келди. Менинг исмим Лионел Месси ва Криштиану Роналду каби буюк футболчилар қаторида тилга олинмоқда.

Клубдаги фаолиятим ҳақида эса ҳали ўйлаб кўришим керак. Сўнгги уч-тўрт йил давомида ушбу Жаҳон чемпионатида ўйнаш учун жуда кўп нарсадан воз кечдим. Италия, Португалия ва Кипрда ёлғиз яшадим. Оилам эса Мадридда қолган эди.

Қатардаги мундиалдан кейин фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлай бошлагандим. Бу осон бўлмайди, аммо футболни умрбод ўйнаб бўлмаслигини яхши тушунаман», — деди Очоа.

Эслатиб ўтамиз, Гилермо Очоа 2005 йилдан буён Мексика миллий жамоаси сафида тўп тепиб келмоқда ва мамлакат футболи тарихидаги энг машҳур дарвозабонлардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Мексика миллий жамоаси бугун старт оладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг очилиш баҳсида Жанубий Африка Республикасига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
Бугунги янгиликлар