Бугун
6
Ўзбек

Мексика 8-уринишда ЖЧнинг очилиш ўйинида ғалаба қозонди

Футбол
11 июн, 22:35
Жамоа бунгача 7 бор очилиш баҳсларида қатнашиб, бирортасида ютолмаганди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Мексика 8-уринишда ЖЧнинг очилиш ўйинида ғалаба қозонди
Foto: Getty Images
11.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Мексика Мексика 2 : 0 ЖАР ЖАР 2

Мексика миллий жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш ўйинида саккизинчи бор иштирок этди. Бу — мусобақа тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

ЖЧ-2026нинг биринчи баҳсида Хавиер Агирре бошчилигидаги мезбонлар ЖАРни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа мексикаликлар жаҳон чемпионати очилиш баҳсидаги илк ғалабасини қўлга киритишди. Бунгача бўлган дастлабки бешта уриниш мағлубият билан якунланганди: улар уч марта Бразилияга, бир мартадан Швеция ва Францияга ютқазишган.

Кейинги икки очилиш беллашувида эса Мексика дуранг қайд этган — аввал СССР, кейин эса ЖАР билан кучлар тенг келган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • ЖАР ЖАР
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар