Чехия миллий жамоаси ҳимоячиси Ладислав Крейчи ЖЧ-2026 1-туридан ўрин олган Жанубий Кореяга (1:2) қарши ўйинда жамоасининг голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа чехлар жаҳон чемпионатининг финал босқичида 20 йилдан сўнг илк бор тўп киритишди.
2006 йил 12 июн куни Томаш Росицкининг дубли ва Ян Коллернинг голи Европа жамоасига АҚШ устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.
Шундан кейин чехлар 2006 йилги мундиалда Гана (0:2) ва Итатияга (0:2) мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этишган.
Сўнг Чехия кейинги тўртта жаҳон чемпионатига — 2010, 2014, 2018 ва 2022 йиллардаги турнирларга чиқолмаганди.
Чехия Жаҳон чемпионатларида 20 йилдан сўнг гол урди
Футбол
12 июн, 02:55
Жамоа аввалги тўртта мундиални ўтказиб юборганди.
Foto: Getty Images
11.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Жанубий Корея
2
:
1
Чехия