Бугун
6
Ўзбек

«Реал» Муносни Мадридга қайтармайди

Футбол
12 июн, 06:16
Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Реал» Муносни Мадридга қайтармайди
Фото: Getty Images

«Осасуна» клубининг 22 ёшли вингери Виктор Мунос Мадриднинг «Реал» клубига қайтмайди.

Инсайдернинг маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» Муносни қайтиб сотиб олиш имкониятидан фойдаланмасликка қарор қилган. Яқин орада футболчи «Нюкасл» сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Инглизлар «Осасуна»га трансфер бўйича расмий таклиф юборишга улгурган.

Романонинг ёзишича, «Реал» Муноснинг 50% трансфер ҳуқуқига эга ва «Нюкасл»га трансфер амалга ошган тақдирда, испан гранди тахминан 17 миллион евро фойда кўради.

Ўтган йил ёзида «Реал» Муносни «Осасуна»га бор йўғи 5 млн еврога сотиб юборган эди. Янги жамоаси таркибида вингер барча мусобақаларни инобатга олганда 36 ўйинда 7 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Осасуна Осасуна
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар