Бугун
6
Ўзбек

Эззалзули ва Агерд жароҳат сабаб мундиални ўтказиб юборишади

Футбол
12 июн, 04:45
Марокаш ЖЧ арафасида икки йўқотишга учради. Жароҳатланганлар ўрнига кимлар чақирилгани маълум.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Эззалзули ва Агерд жароҳат сабаб мундиални ўтказиб юборишади
Foto: Getty Images

«Бетис» вингери Абдусамад Эззалзули ва «Марсел» ҳимоячиси Найеф Агерд жароҳатлари сабабли Марокаш миллий жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олишмайди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

24 ёшли ҳужумкор футболчи Норвегияга (1:1) қарши ўртоқлик беллашувида ўнг тиззасининг боғламларидан жароҳат олган. 30 ёшли Агернинг қандай жароҳат олгани эса ошкор қилинмади.

Nayef Agerd
Foto: Getty Images

Уларнинг ўрнига Марокаш миллий жамоасига ҳужумчи Муҳаммад Амин Сбаи («Анже») ва ҳимоячи Марвон Садане («Ал Фотиҳ») чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш мундиалда С гуруҳида Бразилия, Шотландия ва Ҳаити билан ўйнайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар